Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд кутилмоқда
Facebook асосчиси Марк Цукерберг иккинчи қизи туғилиши муносабати билан туғруқ таътилига кетади. Бу ҳақда унинг ўзи Facebook’даги саҳифасида ёзган.
“Тез орада иккинчи қизимиз дунёга келади. Мен бола парвариши бўйича икки ой таътил олмоқчиман, бу гал мен уни бўлаклаб олиш имкониятидан фойдаланаман. Таътилнинг бир ойини мен рафиқам ва қизларим билан ўтказаман, сўнгра биз декабрда яна бир ойни бирга ўтказамиз», деб айтган Цукерберг.
Цукерберг таътил вақтида компанияни ким бошқаришига ойдинлик киритмаган. Цукерберг биринчи бор туғруқ таътилига 2015 йил декабрида биринчи қизи туғилгандан кейин чиққанди. У бунда бола туғилишидан кейин ота-онанинг ишдан вақтинчалик кетиши оилага ижобий таъсир қилиши ҳақидаги тадқиқотга амал қилган.
Цукерберг 2012 йил майида ўзининг анча йиллик севгилиси Присцилла Чанга уйланган. 2015 йил 2 декабрда жуфтликда Максима Чан исмли қизалоқ дунёга келган.
2016 йилдан бошлаб Facebook’нинг барча ишчилари жинсидан қатъий назар бола парвариши бўйича ойлик сақланиб қолинган ҳолда 4 ойлик таътилга чиқиши мумкин қилиб белгиланган.
Мавзуга оид
19:21 / 04.10.2024
Цукерберг дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида Amazon асосчисини ортда қолдирди
23:18 / 30.09.2024
Цукерберг 2030 йилга бориб №1 гаджетга айланадиган қурилма номини айтди
22:30 / 29.09.2024
Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди
09:31 / 28.08.2024