Қирғизистон бош вазири истеъфога чиқди
Мамлакат президентлиги учун асосий номзод бўлиб турган Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков истеъфо берди. Бу унинг сайловолди пойгасига киришиши билан боғлиқ ҳисобланади.
«Бугун мен лавозимни бўш қолдиришга қарор қабул қилдим. Мен Қирғизистон президентини бу ҳақда хабардор қиламан. Бугун Марказий Сайлов Комиссияси мени президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказди», - деган Жээнбеков ҳукумат йиғилишида.
Май ойида Қирғизистон Социал-демократик партияси(СДПК, амалдаги президент Алмазбек Атамбоев ҳам шу партия вакили) Жээнбеков номзодини шу йилнинг 15 октябрида бўлиб ўтадиган сайловлар учун илгари сурганди.
Янги ҳукумат сайлангунга қадар бош вазир вазифасини бош вазир ўринбосари Мухамметкали Абулгазиев бажариб туради.
Қирғизистоннинг амалдаги президенти Алмазбек Атамбоев 2011 йилда сайланган, конституцияга кўра у кейинги 6 йил муддатга сайланиши мумкин эмас.
Навбатдаги президентлик сайловларида бир қанча сиёсатчилар ўз номзодини қўйган; президентлик пойгасида яққол фаворит йўқ. Давлатнинг аввалги раҳбари Курманбек Бакиев ҳокимиятдан четлатилганди.
Мамлакатнинг собиқ бош вазири Темир Сариев ва «Республика Ота Юрт» партияси қурултойи парламентдаги мухолифат етакчиси, Қирғизистон собиқ бош вазири Омурбек Бабанов (У Қирғизистоннинг энг бадавлат шахсларидан бири) ҳам сайловда номзод.
«Ота Макон» социал-демократик партияси март ойида парламентдаги депутати Омурбек Текебаев номзодини президентлик учун номзод қилганди. Аммо Атамбоевнинг танқидчиси сифатида машҳур бўлган бу сиёсатчи ўтган ҳафтада 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Текебаевга қарши жиноий иш қўзғатилишига россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг аризаси сабаб бўлган. Аризага кўра, россиялик 2010 йилда Текебаевга муваққат ҳукумат миллийлаштирган MegaCom уяли алоқа операторини сотиш масаласини ижобий ҳал қилиш учун 1 млн доллар берган.
Қирғизистонда президентлик пойгасига 40 дан ортиқ номзод киришди
Мавзуга оид
19:00 / 11.02.2022
Қирғизистон собиқ президенти Жээнбековнинг қудаси ҳибсга олинди
21:10 / 12.08.2021
Сооронбай Жээнбеков миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан сўроқ қилинди
19:14 / 02.03.2021
Қирғизистонда собиқ президентнинг қудасига қарши жиноят иши очилди
15:20 / 17.10.2020