21 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказиш бўйича комплекс ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 3229-сонли қарорни имзолади. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ғўзани сифатли дефолиация қилиш, пахта ҳосилини эрта муддатларда йиғиштириб олиш ва пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш учун далаларни ўз вақтида тайёрлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2017 йилда ғўза дефолиация қилинадиган майдонлар ва унинг мақбул муддатлари тўғрисидаги 1-иловага мувофиқ таклифлари қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари чигит экиш муддатлари, нави ва ғўзанинг етилиш даври, жойлардаги об-ҳаво-иқлим шароитларини, кўсак очилиши суръатларини ҳисобга олган ҳолда туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича ғўзани 1-иловада белгиланган майдонлар ва муддатларда дефолиация ўтказиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.

Ғўза дефолиациясининг белгиланган муддатларда ва сифатли ўтказилиши ҳамда дефолиантларни ишлатиш нормалари ва тавсияларига қатъий риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ раҳбарлари зиммасига юклансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т.Мирзаев:

беш кун муддатда дефолиацияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини мувофиқлаштирувчи республика эксперт ишчи комиссиясини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва туманларда эксперт ишчи комиссияларни шакллантирсин, уларнинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзпахтасаноат”АЖ, Ўзбекистон “Сифат” маркази, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ мутахассисларини киритиб, уларнинг зиммасига ғўза дефолиацияси ишлари ташкил этилиши ва комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлашга доир аниқ вазифалар юкласин;

дефолиация ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назоратни таъминласин ҳамда агротехника тадбирларини ўтказиш борасида белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўрсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ, “Ўзагросервис” АЖ жорий йилнинг 31 августигача бўлган муддатда: