Германия чемпионатида 2-тур доирасида 5та учрашув якунланди.

«Бавария» бу турда «Вердер» майдонига сафар қилди. Бремендаги «Везерштадион» кечган учрашув мюнхенликлар жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 72-дақиқасида Кингсли Коман ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни рақиб дарвозасининг узоқ бурчаги томон йўллади. Тўпга Роберт Левандовски етиб келиб, дарвозабонни доғда қолдирди. Уч дақиқа ўтиб Левандовски «Вердер» ҳимоячиларини алдаб ўтди ва чап оёғида зарба бериб, иккинчи голни урди.

Турнинг марказий баҳсида «Байер» «Ҳоффенхайм» билан тўқнашди. Леверкузендаги «Бай-Арена» стадионида кечган учрашувда ғолиб аниқланмади - 2:2.

Мезбонлар сафида Карим Беллараби ва Венделл биттадан гол уришди, меҳмонларнинг голларига Андрей Крамарич ва Марк Ут муаллифлик қилишди.

Турнинг бошқа учрашувларида «Боруссия»Мёнхенгладбах «Аугсбург»ни енга олмади (2:2), «Вольфсбург» «Айнтрахт» уйидан Дидавининг голи эвазига ғалаба билан қайтди (1:0), «Штутгарт» ўз майдонида «Майнц» устидан ғалабага эришди.

Германия чемпионати, 2-тур

Вердер – Бавария 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 72 Левандовски, 0:2 – 75 Левандовски.
Вердер – Павленка, Бауэр, Сане, Аугустинссон, Велькович, Бартельс (Эггештайн, 84), Гондорф (Кайнц, 76), Дилэйни, Эггештайн (Баргфреде, 76), Гебре Селассие, Крузе.
Бавария – Нойер, Ҳуммельс, Зюле, Алаба, Киммих, Толиссо, Видаль (Руди, 85), Алькантара, Роббен (Коман, 64), Рибери (Мюллер, 73), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Эггештайн (32), Видаль (60).

Байер – Ҳоффенхайм-1899 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 32, пенальти Венделл, 1:1 – 47 Крамарич, 2:1 – 49 Бельараби, 2:2 – 70 Ут.
Байер – Лено, Та, Венделл, Хенрихс, Бельараби, Бендер, Кор, Арангис, Брандт (Бэйли, 71), Мехмеди (Кисслинг, 77), Фолланд (Рамальо, 77).
Хоффенхайм-1899 –  Бауманн, Толян, Хюбнер, Бичакчич, Фогт, Амири (Гриллич, 71), Рупп (Демирбай, 46), Цубер (Кадержабек, 57), Крамарич, Ут, Вагнер.
Огоҳлантиришлар: Фогт (18), Бельараби (28), Бичакчич (31), Венделл (89).
 
Штутгарт – Майнц 1:0 (0:0, 1:0)