Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни мустақиллик байрами билан табриклаб, мактуб йўллади. Мактуб матни ЎзА томонидан келтирилган.
“Муҳтарам Президент Жаноблари!
Сиз, Жаноби Олийлари ва бутун Ўзбекистон халқига Хитой халқи ва ўз номимдан қутлуғ сана – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
26 йиллик мустақил тараққиёт даврида Ўзбекистонда сиёсий барқарорлик, изчил иқтисодий ривожланиш таъминланмоқда, мамлакатингизнинг халқаро нуфузи муттасил ортмоқда, шунингдек, давлат қурилиши соҳасида юксак муваффақиятларга эришилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимида фаолият бошлаганингиздан буён, Сизнинг раҳнамолигингизда стратегик аҳамиятга эга қатор улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда, янги имкониятлар очилмоқда. Бу Ўзбекистон халқи томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.
Сиз жорий йил май ойида Хитойга илк давлат ташрифини амалга оширдингиз ва "Бир макон, бир йўл" халқаро форумида иштирок этдингиз. Сиз билан самарали музокаралар ўтказдик, икки томонлама муносабатларимиз ривожига янги суръат бахш этган қатор муҳим келишувларга эришилди.
Мен Хитой ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш ва Сиз билан дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратаман. Мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида ХХР ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама шерикликни биргаликда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Сиз билан ўзаро яқин муносабатларимизни изчил давом эттиришга тайёрлигимни билдираман.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикасига тараққиёт ва фаровонлик, халқингизга бахт-саодат тилайман.
Си Цзиньпин,
Хитой Халқ Республикаси Раиси”
Мавзуга оид
21:50 / 14.07.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амири ва халқига ҳамдардлик билдирди
13:34 / 03.07.2026
Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилади
12:25 / 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди
22:03 / 02.07.2026