Испаниянинг Валенсия вилоятидаги Буньоль шаҳрида августнинг сўнгги чоршанбаси Томатина фестивали бўлиб ўтди.
Бу байрам бироз ғалати: ажойиб, мазали помидорлар бекордан-бекорга увол қилиб юборилади – Томатина вақтида уларни ейиш ўрнига, топташ билан машғул бўладилар.
Фестиваль 1945 йилдан бери ўтказилади – у вилоятга сайёҳларни жалб қилиш учун ажойиб усулдир. Шу куни кичик шаҳарчанинг кўчаларида турист ва маҳаллий аҳоли помидорларга “бурканган” бўлишади.
Жорий йилда Томатина қандай ўтганини қуйидаги фотосуратлар орқали кўриш мумкин.




















