Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда электростанцияга ҳужум уюштирилди
Фото: AFP
Ироқнинг Самарра шаҳридаги электростанцияда худкушлар портлашни амалга оширди. Ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна саккиз инсон жабрланди.
Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Ироқ армияси генерали Яҳё Расулнинг маълум қилишича, жиноятчилар уч киши бўлган: иккиси станция ҳудудига ишчи, бир нафари эса қўриқчи сифатида кириб олган. Энергетика вазирлигида тўрт киши ҳужум қилгани ҳақида хабар беришди, улардан бир нафари йўқ қилинган, қолган уч шахс ўзини ўзи портлатган.
Таъкидланишича, ҳозирча ҳеч бир ташкилот ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.
Аввалроқ Афғонистон шарқида портлаш юз бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026