“Боко ҳаром” террорчилик гуруҳи жангарилари Нигериянинг Банки аҳоли пункти аҳолисига пичоқлар билан ҳужум қилишди. Ҳужум оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Маълумотларга кўра, ҳужум 1 сентябрь кечаси содир этилган.
Таъкидланишича, охирги вақтда Нигерия шимоли-шарқида ҳужумлар сони кўпайган. Улар оқибатида 1 июндан то ҳозиргача камида 172 киши ўлдирилган.







