Спорт | 16:15 / 02.09.2017
20440
1 дақиқада ўқилади

Руни маст ҳолатдаги бегона аёл билан қўлга тушган

Фото: Reuters

«Эвертон» ҳужумчиси Уэйн Руни 18 сентябрь куни суд олдида кўрсатма бериши керак бўлади. Маълум бўлишича, инглиз футболчиси ўта маст ҳолатда бўлган бегона қиз билан машина бошқариб кетаётганда қўлга тушган.

У машғулотлардан кейин итальян ресторанига кирган ва у ердаги барда 29 ёшли бегона қиз билан рақсга тушган, спиртли ичимликлар истеъмол қилган.

«Мен жуда қаттиқ маст ҳолатда эдим, шу боисдан ҳам машина бошқара олмасдим. Биз икки киши эдик ва у рулга ўтиришни таклиф қилди. Ортимиздан полиция келаётганини кўрдик. Уэйн жуда қаттиқ асабийлашаётганди. Барчаси жуда тез содир бўлди. 

Балки мен қаттиқ маст бўлгандирман, аммо у мендек ичмаганди», - дея қизнинг сўзларидан иқтибос келтирада Mirror нашри.

Маълумот учун, Рунининг рафиқаси айни вақтда уч нафар фарзанди ва ўзи ҳомиладор ҳолида Испанияда таътилни ўтказмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид