Фан-техника | 13:25 / 03.09.2017
7732
1 дақиқада ўқилади

Alfa Romeo расман Giulia 2018 седанини тақдим этди

Италиянинг Alfa Romeo автомобиль компанияси Giulia 2018 седанининг янгиланган версияси дизайнини намойиш этди. Автомобиль кенгайтирилган жиҳозлар рўйхатига, шунингдек қўшимча версияларга эга бўлди. Daily Motor шу ҳақида хабар берди

Янги "Жулия" асосий варианти ва Sport модификациясида эшик карталаридаги стереотизимларнинг қўшимча динамикалари билан жиҳозланади, Ti тўпламида эса 18 дюймли хром дискларга эга бўлади. 

Бундан ташқари, янгиланган Giulia 2018'нинг барча версиялари сенсор дисплейли ҳамда Apple CarPlay ва Android Auto интерфейсларини қўллаб-қувватловчи янги мультимедиа тизими билан жиҳозланади. 

 

Мавзуга оид