Фан-техника | 09:27 / 04.09.2017
13179
4 дақиқада ўқилади

AKFA Европа бозорига кирмоқда

AKFA компанияси бир неча йилдан бери ўз истеъмолчиларини сифати кафолатланган маҳсулотлар билан таъминлашга ҳаракат қилиб келмоқда. Бу замонавий ишлаб чиқариш комплекси ва Марказий Осиёдаги алюминийли ҳамда ПВХ профиллар, дераза-эшик маҳсулотлари, аксессуарлар, радиаторларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчисидир. Унинг маҳсулотлари энг юқори хусусиятларга эга ва Европа стандартларидан қолишмайди, унга бир вақтнинг ўзида миллионлаб истеъмолчилар ишонмоқда.

Янги бозорларни ўзлаштириш бўйича концепциянинг йил давомида аста-секинлик билан амалга оширилиши AKFA маҳсулотларини яқин ва узоқ хориж давлатларига етказиб бериш ҳажмини таъминлаш имконини берди. Хусусан, Россия, Украина, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон каби мамлакатларга умумий миқдори 14 608, 0 минг АҚШ долларига тенг бўлган маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Бугунги кунда AKFA компанияси – тез ривожланаётган ва инновацион компания хисобланади. 2017 йилда AKFA ишлаб чиқариш қувватларини фаол ошириб бориб, ўз маҳсулотларини Европага ҳам экспорт қилишни бошлади. Масалан, Польша Республикаси ва Франция Республикасига маҳсулотларнинг бир неча партияси жўнатилди.

AKFA ташқи маҳсулот етказиб бериш географиясини кенгайтириб, жорий йилнинг саккиз ойи давомида миқдори 13 101,0 минг АҚШ долларига тенг болган маҳсулотни экспорт қилишнинг уддасидан чиқди, бу 2016 йилнинг шу даври билан таққослаганда 58,1 фоизга юқори. 

Европалик истеъмолчилар учун қулай бўлган нархлар ва ажойиб сифат АKFA компаниясининг экспорт йўналишини ривожлантириш имконини беради.

Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида замонавий завод ишга туширилади (“Навоий” ЭИЗ). Завод умумий майдони  120 000 кв.м. бўлган участкада қурилмоқда, бундан ишлаб чиқариш майдони 35 000 кв.м.га тенг. Заводнинг географик жойлашуви бутун қитъа бўйлаб махсулот етказиб бериш шартларини илгари суришда катта ўрин тутади.Заводнинг эркин иқтисодий зонада жойлашгани ишлаб чиқариш харажатларини анча пасайтириш имконини беради.

Завод Presezzi, SAT (Италия), SKM (Жанубий Корея) жаҳон брендларидан юқори технологияли замонавий ускуналар, шунингдек, Monti Engineering’дан (Италия) юқори аниқликдаги автоматик анодли линия билан жиҳозланган. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 40 000 тонна алюминий профилига тенг.

AKFA компанияси 2020 йилгача Германия, Италия, Чехия, Австрия, Испания, шунингдек, яқин шарқ ва МДҲ давлатларига миқдори 65 000,0 минг АҚШ долларидан кўпроқ бўлган экспорт маҳсулотларини етказиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу сабабдан, AKFA ўзи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни етказиб бериш бўйича Европадаги қатор етакчи компаниялар билан тегишли шартномалар имзолади. Улар машинасозлик, қурилиш, саноат каби соҳаларга тегишлидир.

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлар учун яратилган шароитлар, тўғри йўлга қўйилган менежмент, шунингдек, бизнес юритишнинг замонавий стандартларидан фойдаланиш AKFA’га Европа бозорига чиқиш имконини берди.

Батафсил маълумотни +998 71 203 00 00 телефон рақамига қўнғироқ қилиб ёки www.akfa.uz сайтига кириб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид