Фан-техника | 16:47 / 04.09.2017
12890
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi Mi 7 хусусиятлари ва тақдимот санаси ҳақида маълумотлар пайдо бўлди

Фото: Gizbot.com

Xiaomi Mi 6 флагман смартфони жорий йилнинг апрель ойида намойиш этилди. Дебют вақтидан олти ой вақт ўтар-ўтмай, Xiaomi Mi 7 қурилмасининг асосий хусусиятлари ва тақдимот санасига оид маълумотлар пайдо бўла бошлади. Hi-Tech шу ҳақида хабар берди. 

Инсайдерлардан бири Weibo'да Mi 7 флагман смартфони Snapdragon 845 топ чипсетини олиши ҳақида маълум қилган. Шунингдек, тарқалган маълумотларга кўра, у Samsung'нинг 6 дюймли OLED-дисплейи билан жиҳозланади. Трендга мувофиқ, смартфон ҳошиясиз бўлиши ва Home тугмасидан воз кечиши кутилмоқда. Бармоқ излари сканери қурилманинг қайси жойига жойлашиши ҳақида маълум қилинмаган.

Бундан ташқари, Xiaomi Mi 7 6 Гб ва 8 Гб оператив хотирали версияларда тақдим этилиши тахмин қилинмоқда. Хитой компанияси қурилма корпусини шиша ва сополдан тайёрлашда давом этади.

Xiaomi Mi 7 тақдимот санасига келсак, у келгуси йилнинг биринчи чорагида маълум қилинади. Mi 6 смартфони Xiaomi Mi 5 каби апрель ойида намойиш қилинди, бироқ Mi 7 қурилмаси 2018 йилнинг январь-март ойлари оралиғида тақдим этилиши мумкин. 

Янги қурилма нархи Xiaomi Mi 6 қийматига яқин бўлиши тахмин қилинмоқда. 

Мавзуга оид