Ҳар йилнинг сентябрь ойида Европанинг турли бурчагидан келган томошабинлар Берлинда тўпланишади. Бу ерда жаҳон электроника соҳасидаги энг йирик кўргазмалардан бири IFA (Internationale Funkausstellung Berlin) бўлиб ўтади. Айтиш жоизки, у салкам юз йил аввал иш бошлаган. 1930 йилда биринчи кўргазмани шахсан Альберт Эйнштейннинг ўзи очган.
Бугунги кунда етакчи техника ишлаб чиқарувчилар 159 минг м2 майдонда ўз ишланмаларини намойиш қилади. Trendymen интернет нашри ундаги муҳим ва эътиборга молик асосий маҳсулотларга диққатни қаратади.
LG V30

LG компаниясининг йўқликдан борлиққа юзланиши учун барча имкониятларга эга дейиш мумкин. Унинг LG V30 смартфони бошқа рақобатчи компаниялар маҳсулотларига бемалол майдон ўқий олади. Кўп йиллар мобайнида LG конструкторлари истеъмолчига иккинчи даражали нарсаларни таклиф этиб келишди. Аммо бу сафар барчаси жиддий. Дизайн премиум тоифада, йирик ромсиз экран ва жуда юқори сифатли видео олиш учун 2 та камера.
400 Gb лик microSD хотира картаси

Албатта, маълумотларни виртуал булутда сақлаш қандайдир буюмларда сақлагандан кўра яхшироқ. Аммо тирноқ катталигича келадиган митти пластмассада 400 Gb лик ахборотни сақлаш ажойиб, шундай эмасми?
Samsung Gear Sport

Кенг тарқалган турли қарашларга қарамай, smartwatches (ақлли соатлар) ҳамон ишлаб чиқарилмоқда ва улар оммабоп. Gear Sport ҳарбий қурилмалар каби ҳимоя даражасига эга. Тўғри, бу гап Samsung мутахассисларига тегишли. Бу соатдан ҳовузда, югуриш йўлагида ва бошқа исталган жойда фойдаланиш мумкин. Гаджетнинг ўзи сиз нима билан шуғулланаётганингизни аниқлайди ва экранга юрак урушини чиқаради. Унда йўналишни кўрсатиб турувчи GPS ҳам бор. Шундай экан, адашиб қолмайсиз.












