Жаҳон | 15:38 / 07.09.2017
8474
1 дақиқада ўқилади

«Ирма» довули қурбонлари сони ҳам ортмоқда

Кариб ҳавзаси оролларига ёпирилган «Ирма» довули оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Сўнгги маълумотларга кўра, Британиянинг Ангилья ҳудудида бир киши ҳаётдан кўз юмган. Фавқулодда вазиятлар бўйича Кариб агентлигининг хабар беришича, оролдаги йўлларнинг 90 фоизида ҳаракатланиш имкони йўқ.

Бундан ташқари, Барбуда оролида табиий офат туфайли икки ёшли бола ҳам ҳалок бўлган.

Аввалроқ «Ирма» Сен-Мартенда 8 кишининг умрига зомин бўлгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид