Lotus ўз тарихидаги энг тез автомобилини ишлаб чиқди

Фото: motor.ru
Lotus компанияси ўз тарихида энг тез фуқаро автомобилини барпо этди. Evora моделининг GT430 Sport модификацияси шундай натижага сазовор бўлди.
Спорткарга 3.5 л механик кучайтиргичли, 6 цилиндрли мотор ўрнатилган. 436 от кучига эга бўлади. У жойидан 100 км/соат тезликка эришиши учун 3,6 сония сарфлайди. Унинг энг юқори тезлиги соатига 315 кмни ташкил этади.
Шу йилнинг июль ойида компания Evora GT430 трек намунасини намойиш этган эди. У карбонли кузовининг аэродинамик обвесига эга бўлганди. Айни автомобиль Sport намунасида обвесидан маҳрум бўлгани сабабли 10 кгга енгиллашди. Эндиликда унинг вазни 1248 килограмм бўлиб, қувватнинг вазнга нисбатан нисбати бир тоннага 345 от кучини ташкил этмоқда.

Энг юқори тезликда кузовнинг босилиш кучи Sport намунасида 100 килограмм. Одатдаги GT430 спорткарининг бу борадаги кўрсаткичи соатига 305 км тезликда 250 килограммдир. Шу билан бирга, Evora GT430 Sport трекли намунасидан бошқарилувчи Öhlins амортизаторларини сақлаб қолди. 4 поршенли тормоз, юқори ишқаланувчи дифференциал ва созланувчи трекшн-контроль шулар жумласидан.

Буюк Британияда Evora GT430 Sport купеси 104,5 минг фунт стерлинг (1 млрд 98 млн 960 минг сўм-жорий курсда) туради. Автомат узатмалар қутиси учун яна 2,6 минг, Sparco ўриндиғи учун 3,5 минг, кондиционер 1,5 минг, финжонқўйгич 120 фунт (жами 7720 фунт- 81 186 100 сўм) тўлаш керак бўлади.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистонда юз берган отишма оқибатида 25 нафар турист ҳалок бўлди
Жаҳон | 20:09
-
2025 йил биринчи чорагида 4,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинди
Ўзбекистон | 20:07
-
“Нархлар анча арзонроқ” — Қозоғистондан қайтаётган ўзбеклар ўзи билан нималар олиб киряпти?
Ўзбекистон | 19:56
-
АҚШ Жануби-Шарқий Осиё давлатларидан қуёш панеллари импортига божлар белгилади
Жаҳон | 19:53
Мавзуга оид

15:32 / 08.09.2023
Lotus 905 от кучига эга Emeya электромобилини намойиш қилди

12:55 / 24.11.2016