Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2017 йилдаги 681-сон қарори билан “Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум” МЧЖ (Консорциум) томонидан заём бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Консорциум Тошкентда тижорат банклари томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг бошланғич устав жамғармаси 50 млрд. сўмни ташкил этган.
Қандай ҳужжатлар зарур

Заём ҳам касаначининг ўзига, ҳам касаначилик маҳсулотлари буюртмачисига (Ўзбекистон резиденти – касаначига иш берувчи) тақдим этилади.
Заём бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни доирасида қабул қилинади.
Заёмнинг шартлари қандай?
Энг юқори миқдори 100 ЭКИҲ (буюртманома бериш санасига) бўлган заём бир нафар касаначига ёки буюртмачига 3 йил муддатга берилади. Асосий қарзни қайтариш 6 ойлик имтиёзли давр тугагандан кейинги ойдан бошланади.
Заёмдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси МБнинг заём шартномаси тузиш кунидаги қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда белгиланади. Фоизлар ҳар куни заём бўйича қарзнинг амалдаги қолдиғига ҳисобланади ва шартномада кўрсатилган жадвал бўйича сўндирилади.
Бунда мажбуриятлар таъминотининг қуйидаги турлари қабул қилинади:
• сотиб олинадиган товарлар (замонавий машиналар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун заём беришда);
• кўчар ва кўчмас мулк гарови;
• қимматли қоғозлар;
• тижорат банки ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
• учинчи шахснинг кафиллиги;
• олинган заёмнинг касаначи ёки буюртмачи томонидан қайтарилмаслик таваккалчилигининг Консорциум фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисида суғурта полиси.














