Ўзбекистон | 17:51 / 11.09.2017
18083
2 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни оширишга тайёр

Россиялик экспортчилар ўзбек бозорига шакар, ёғ-мой маҳсулоти, хусусан, кунгабоқар ва соя ёғи, шунингдек, картошка уруғликларини етказиб бериш ҳажмининг ошишидан манфаатдор. Бу ҳақда Россия Қишлоқ хўжалик вазирлиги хабарида айтилади.

2016 йилда мамлакатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича товар айланмаси деярли 20 фоизга ўсди ва 398 млн долларни ташкил этган. Россияга ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг импорти мева-сабзавот маҳсулотининг етказиб берилиши ҳажми ошиши ҳисобидан икки баробарга кўпайди ва 114 млн долларни ташкил этди. Ўзбекистондан помидор етказиб бериш 3 мартага, узум – қарийб 2 мартага, олма ва нок – 30 баробарга, данакли мевалар – 20 мартага, бошқа янги мевалар – 10 баробарга ошди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонга рус қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтириш учун салоҳият бор, у 2016 йилда 284,8 млн долларга тенг бўлди, дея таъкидлайди вазирлик.

Россиялик экспортчилар ўзбек бозорига шакар, ёғ-мой маҳсулоти, хусусан, кунгабоқар ва соя ёғи, шунингдек, картошка уруғликларини етказиб бериш ҳажмининг ошишидан манфаатдор. Шунингдек, Ўзбекистонга ғалла маҳсулотлари, балиқлар ва балиқ маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари етказиб берилиши ҳажмининг ортиши учун имкониятлар бор. Гўшт, хусусан, мол гўштини етказиб беришни ташкил этиш бўйича манфаатдорлик мавжуд.

Мавзуга оид