Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Техасда отишма оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
Техасда юз берган отишма оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press Плейно шаҳри полициясига асосан.
Полиция вакили Дэвид Тиллининг сўзларига кўра, полиция ходимлари ўқ товушлари ҳақидаги хабарлардан сўнг шаҳардаги уйлардан бирига етиб келишган.
Полициячилар гумонланувчини учратишгач, отишма бошланган, натижада икки зобит яраланди, жиноятчи эса воқеа жойида ҳалок бўлди, дея хабар қилган Тилли.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар шахси ҳозирча аниқланмади. Бу ҳолат бўйича тергов бошланди.
28 август куни Американинг Нью-Мексико штатидаги Кловис шаҳрида жойлашган кутубхонада отишма рўй бергани, 2 киши ҳалок бўлиб, 4 нафар инсон шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:26
Вашингтондаги Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ярадор бор
22:19 / 19.04.2026
Айова университетида содир бўлган отишма оқибатида бир неча киши яраланди
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026