Фан-техника | 17:36 / 12.09.2017
7840
2 дақиқада ўқилади

«Агробанк»да Call-маркази ташкил этилди

Фото: Агробанк

Айни пайтда барқарор ва ишончли фаолият юритиб келаётган «Агробанк» АТБ иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, унинг етакчи тармоқларини жадал модернизация қилиш ҳамда техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ҳамда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этиб келаяпти. 

Банк ўз фаолияти давомида асосий урғуни иқтисодиётнинг аграр секторини молиялаштириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк пул айланмасига жалб қилиш, филиаллар тармоғи, хизмат турлари ҳамда мижозлари сонини кўпайтириш, банкнинг белгиланган безнес-режаси ва бюджетининг асосий параметрларини бажаришга қаратган. Бу йўналишда замонавий технологиялар ҳам жадаллик билан жорий этиб борилмоқда.

Яқинда «Агробанк»да узлуксиз, тун ва кун давомида хизмат қиладиган Call-маркази ташкил этилди. Эндиликда, Сиз узлуксиз равишда банкка қўнғироқ қилиб, ўзингизни қизиқтирган банк хизматлари ҳақида маълумотларни олишингиз мумкин.

Қўнғироқни амалга ошириш учун (0 871) 203 88-88 рақамини териш кифоя!

Call-маркази билан «Агробанк» хизматлари янада қулай ва яқинроқ!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид