Жамият | 18:17 / 12.09.2017
12709
1 дақиқада ўқилади

Қидирувда бўлган жиноятчи ушланди

2017 йилнинг 4 сентябрь куни, Сергели туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудида қидирувда бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисмида кўрсатилган (талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) ҳамда 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) жиноятларини содир этганлиги учун 2016 йил 2 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан қидирув эълон қилинган К.К.К. ушланган.
 
Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Мавзуга оид