Жамият | 11:50 / 13.09.2017
12763
2 дақиқада ўқилади

McDonald's ўз мижозларини алдагани маълум бўлди

Фото: Imgur

Reddit сайти фойдаланувчилари тез овқатланиш ресторани собиқ ходимларидан ўз мижозларини алдашга тўғри келгани ёки буни четлаб ўтишгани билан қизиқишди. Шу тариқа, қадоқдаги фри картошкаси миқдорини визуал равишда кўпайтириш мумкин бўлган усул фош этилди.

Ўз номини ошкор этишни истамаган фойдаланувчининг айтишича, "Макдоналдс"да ишлаганида уни қадоқни фри картошкаси билан тўлдирганда, у тўлиқ кўриниши учун қандай қилиб тўғри сиқишга ўргатиб қўйишган. Унинг сўзларига кўра, иши давомида фақатгина бир мижоз алдовни пайқаган.

Фото: Imgur

Унинг айтишича, мижозлар керакли картошка миқдоридан кам солинганини жуда кам ҳолатларда тушунишган. "Менда фақат бир мижоз буни пайқади, - деган собиқ ходим. – У қадоқдан фрини чиқариб олди ҳамда уни қайта жойлади, шунда картошка қадоқнинг ярмини тўлдирди, холос. Мен унга кўпроқ фри картошкасини беришга мажбур бўлганман".

Аноним фойдаланувчининг сўзларига кўра, ўша пайтдан бери орадан етти йил ўтди, унинг кўз олдида эса ҳамон ўша мижоз турибди. Бошқа фойдаланувчи ҳам бундай алдов бўлганини тан олган.

Фото: Imgur

“Мен бу “фокус”дан нафратланардим ҳамда буни қилишдан бош тортдим. Мени бўшатишгани йўқ, бироқ баъзи мижозлар фри картошкасини фақат мендан сотиб олиш учун қайси кунларда ишлашим билан қизиқишган”, - дейди "Макдоналдс"нинг бошқа бир собиқ ходими.

Машҳур ресторан вакиллари бу ҳолатни рад этишмоқда. Улардан бирининг The Sun’га айтишича, "собиқ ходимларнинг бундай баёнотлари ёлғон ва корхона шундай махфий трюклар ҳақида биринчи марта эшитмоқда".

Мавзуга оид