Осон бойлик васвасаси
Рамзия Турғунова ва Алия Яминовалар (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Хоразм вилоятидан келиб, Оҳангарон туманидаги хонадонлардан бирида вақтинча яшаб келаётган Гулида Маматовага ўзларини уддабурон, барча муаммоларни хамирдан қил суғургандек осон битириб берадиган қилиб кўрсатишади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Улар Гулида билан суҳбат жараёнида уни шу хонадонга рўйхатга қўйдириб беришга ишонтиришади. “Ички ишлар идорасида ишончли одамимиз бор”, деб уни алдашади. Уларнинг гапларига ишонган Г.Маматова аввалига 1500 АҚШ долларини аёлларга бериб, иши ҳал бўлишини кутади. Бироқ орадан бир неча ой вақт ўтса-да, Р.Турғунова ва А.Яминова берган ваъдаларини бажаришмайди. Унинг қўнғироқларига турли баҳоналарни рўкач қилиб юраверадилар.
Ниҳоят, фирибгарлардан садо чиқади. Улар доимий рўйхатга қўйиш ишлари ҳал бўлгунича, Г.Маматовани вақтинчалик рўйхатга қўядиган бўлишди. Бу иш ҳам шунчаки “раҳмат”га эмас, балки 500 минг сўм эвазига амалга ошириладиган бўлди.
Бу сафар Г.Маматова ҳушёр бўлди. Икки аёлнинг ноқонуний қилмишлари ҳақида тегишли жойга ариза билан мурожаат қилди. Р.Турғунова ва А.Яминова жабрланувчидан талаб қилинган пулни олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди. Суд уларнинг қилмишига яраша жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди.
Мавзуга оид
10:59 / 04.11.2024
Оҳангаронда ўзаро тўқнашган Cobalt машинаси ва Isuzu автобуси ёниб кетди
18:37 / 24.09.2024
Тошкент вилоятида 9 кишининг номига имтиёзли кредит расмийлаштирган МЧЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
08:50 / 17.09.2024
Ўрмон хўжалиги ижарадаги ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
15:00 / 07.09.2024