Спорт | 14:50 / 13.09.2017
8462
1 дақиқада ўқилади

«Лестер» футболчиси уйидан ҳайдалди

Фото: BBC Sports

«Лестер» ҳимоячиси ва сардори Уэс Морган ижарага олинган уйда туришга мажбур бўлади. The Sun нашри берган хабарга кўра, футболчининг рафиқаси Шенин Фишер унинг бошқа бир ҳомиладор бўлган хуштори борлигини аниқлаган ва Морганни уйидан ҳайдаб чиқарган.

Қизиқ томони, Уэснинг рафиқаси бу ҳақида маълумотни номи ошкор қилинмаган аноним қўнғироқдан сўнг билиб олган. Натижада ҳимоячи айбини тан олишга мажбур бўлган.

33 ёшли ямайлик Морган рафиқаси Фишер билан 14 йилдан буён яшаб келмоқда. Бу даврда улар икки нафар фарзанд кўришган. Футболчи 27 ёшли хуштори билан эса тахминан 3 йилдан буён учрашиб юргани ошкор бўлди.

Мавзуга оид