2026 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида 107 167 та ҳимоя ордери расмийлаштирилди, деб маълум қилди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Агентликнинг билдиришича, ўтган даврда бирламчи кўмак хоналарида 5 995 нафар аёл ва 2 842 нафар бола ёрдам олган.
Ҳудудий реабилитация марказларида 1 132 нафар аёл ва 1 575 нафар болага хизмат кўрсатилган.
Шунингдек, 453 нафар шахс касб-ҳунарга ўргатилган, 836 нафарига тиббий ёрдам олишда кўмаклашилган. 352 нафар болани мактабга, 541 нафарини эса боғчага жойлаштиришга ёрдам берилган.
Судларга 810 та ариза киритилган. Алимент бўйича 305 та, ижро ҳаракатлари бўйича 223 та, уйга киритиш бўйича 76 та, ҳужжатларни тиклаш бўйича 37 та ва мулкни бўлиш бўйича 30 та амалий ёрдам кўрсатилган.









