Жамият | 08:43 / 15.09.2017
8279
1 дақиқада ўқилади

Cassini зонди Сатурндан сўнгги суратларни жўнатмоқда

Фото: Сатурн

Cassini коинот қурилмаси ўзининг 20 йиллик миссияси ниҳоясига етишига бир неча соат қолганда Сатурн орбитасидан Ерга сўнгги суратларни жўнатишни бошлади. Фотосуратларнинг сўнгги порцияси Ерга Тошкент вақти билан соат 2.45да жўнатила бошланган.

NASA коинот агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, тахминан бир неча соатдан кейин қурилмага тормоз импульси берилади ва у Сатурн атмосферасининг юқори қатламларига кириб, ёниб кетади. Бу вақт қурилманинг антеннаси Ер томонга қаратилган бўлади ва у охиригача илмий маълумотларни жўнатишда давом этади.

Cassini зонди Сатурнга 1997 йилда учирилган ва NASA’нинг охирги ўн йилликлардаги энг муваффақиятли миссиясига айланганди. У билан бирга Сатурн йўлдоши Титанга қўнган Huygens қурилмаси жўнатилган эди. Шу йиллар давомида қурилмалар томондан Сатурн, унинг ҳалқалари ҳақида кўплаб маълумотлар йиғилган, кўплаб кашфиётлар қилинган.

Мавзуга оид