Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: АҚШ КХДРга қарши куч қўллашнинг самарали вариантларини ишлаб чиқди
Фото: ZUMAPRESS
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Шимолий Кореяга қарши куч қўллашнинг самарали чораларини ишлаб чиқди. Бу ҳақда у Мэриленд штатида жойлашган Эндрюс ҳарбий базасидаги нутқи вақтида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда USA Today.
«Бугун бу ерда бизнинг салоҳият ва сизнинг содиқлигингизни кўриб, мен шунга ишонч ҳосил қилдимки, бизнинг бу таҳдидга жавоб тариқасидаги ҳаракатларимиз вариантлари ҳам самарали, ҳам кучли ҳисобланади», - дея таъкидлаб ўтган Трамп.
АҚШ президентининг қўшимча қилишича, АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўз халқларини «уларнинг ҳаёт тарзига хавф уйғотмоқчи бўлган барчадан» ҳимоя қилади.
Аввалроқ Жанубий Корея президенти КХДРга «йўқ қилиб ташлаш» билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
22:46 / 27.05.2026
Трамп Эрон билан музокаралардан норози ва зарбалар қайта бошланишига ишора қилди
20:26 / 27.05.2026
Зеленский Трампга хат ёзиб, Украинани Россия ракеталаридан ҳимоя қилишни сўради
10:25 / 27.05.2026
АҚШ келишмоқчи, Эрон ўйланяпти, Исроил асабийлашмоқда
09:55 / 27.05.2026