18:22 / 18.09.2017
10974

АҚШ стратегик бомбардимончиси Болтиқбўйига қараб учди

Фото: aircraftinformation.info

АҚШнинг ўзида ядро қуролини олиб юришга қодир бўлган В-52Н стратегик бомбардимончиси Британиянинг Фэрфорд базасидан Болтиқбўйига қараб учди. Бу ҳақда «Интерфакс» ғарб авиация сайтларига асосан хабар берди.

Хабар қилинишича, бомбардимончининг парвози йўналиши ҳозирги пайтда номаълум бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг учта B-52H  стретегик бомбардимончиси Буюк Британияга 14 сентябрь куни юборилганди.

Аввалроқ Донбассда қулаб тушган Россия дрони топилгани хабар берилганди.

Top