Таҳририятимизга Самарқанд вилоятидан навбатдаги шикоят аризаси келиб тушди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари, инжиниринг компанияси раҳбари ва «Қишлоққурилишбанк» раҳбари ўз ишига панжа орасидан қарагани, ҳукумат қарорларини менсимаслиги оқибатида тадбиркор ярим миллиард сўмдан ортиқроқ молиявий зарар кўрганини баён қилади ва тегишли ҳужжатларни илова қилади.

Мен, Элмуратов Хайтмурат Алламурадович — 1965 йилда туғилганман, тадбиркорман, Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани Исломобод қишлоғида оила аъзоларим билан истиқомат қиламан.

Такрорий аризани ёзишимдан мақсад, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва бошқа тегишли органларга қилган мурожаатимиз Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди ва натижаси қисман бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг «Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёш оилаларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури»га асосан Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2014 йил 28 апрелдаги «Ҳудудларда қўп қаватли «Камолот» уйларини қуриш масалалари тўғрисида»ги 02/3-193-сонли қарорига мувофиқ, Паст Дарғом туманидаги Гўзалкент қўрғончаси, «Олти қаҳрамон» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида ёш оилалар учун умумий нархи 5.367.468.440 сўмлик 4 қаватли 64 хонадондан иборат уй-жойнинг қурилиш ишларини узлуксиз таъминлаш мақсадида, қурилиш пудратчиси «Паст Дарғом сифат қурилиш» хусусий ихтисослаштирилган таъмирлаш қурилиш корхонасига, АТБ «Қишлоққурилишбанк» Самарқанд минтақавий филиали томонидан 2014 йил 18 июндаги 143-сонли шартномага асосан 2.000.000.000 сўмлик, 2015 йил 11 февралдаги 12-сонли шартномага асосан 1.500.000.000 сўмлик ҳамда 2015 йил 29 апрелдаги 78а-сонли шартномага асосан 1.000.000.000 сўмлик, жами 4.443.200.000 сўмлик кредит маблағлари ажратилган. (Шартнома нусхалари илова қилинади — таҳририятда ушбу шартнома ва бошқа ҳужжат нусхалари мавжуд)

Кредит маблағларига ўз шахсий техникаларимиз ва корхонамизга тегишли мол-мулклар бошланғич гаров сифатида қўйилган.

2015 йил 30 июнь куни Самарқанд вилояти ҳокимлиги Инжиниринг компанияси, «Паст Дарғом сифат қурилиш» хусусий ихтисослаштирилган таъмирлаш қурилиш корхонаси ва АТБ «Қишлоққурилишбанк» Самарқанд минтақавий филиали ўртасида «2014 йил 18 августда тузилган 2-ЖДМ-2014-сонли шартномага» 2-ЖДМ-2014/1-сонли қўшимча келишув тузилган бўлиб, уч томонлама келишилиб, имзоланган ва муҳрланган. Мазкур шартноманинг 3.2. бандига мувофиқ, АТБ «Қишлоққурилишбанк» Самарқанд минтақавий филиали жами ажратилган кредит маблағи, яъни