Спорт | 08:50 / 21.09.2017
15507
2 дақиқада ўқилади

«МЮ» собиқ форварди: Неймар Каванига қилган қилиғини Мессига қила олмаган бўларди

«Манчестер Юнайтед» ва «Атлетико» жамоаларининг собиқ форварди Диего Форлан «ПСЖ»нинг икки ўйинчиси – ҳужумчилар Эдинсон Кавани ҳамда Неймар ўртасидаги можаро ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Бразилиялик ва уругвайлик Франция 1 Лигасининг 6-тури доирасида «Лион»га қарши кечган ўйинда (2:0) пенальти ва жарима зарбаларини ким тепиши ҳақида бир неча бора тортишиб қолишди. Шунингдек, бу можарога ҳимоячи Дани Алвес ҳам аралашиб, жарима зарбаси тепилишидан олдин бу ҳуқуқни Каванига беришдан бош тортди ва тўпни Неймарга узатди.

«Кавани ҳурматга лойиқ. У кўп йиллардан бери тўпурар ҳисобланади, жуда кўплаб голлар урмоқда, жумладан, пенальтидан ҳам. Неймар ўзини Месси билан бундай тутмаган бўларди. У Кавани пенальти тепишига қарши норозилик билдириб, ўзини ёш бола каби тутди.

Бу можаро фақат Неймар ва Кавани ўртасида, бундай ҳолат барча клубларда учрайди. Алвеснинг ҳаракати эса умуман тушунарсиз", - дея Форланнинг сўзларини келтиради Marca.

Мавзуга оид