Жаҳон | 07:58 / 22.09.2017
7874
1 дақиқада ўқилади

Мадуро БМТ Бош ассамблеясига келмаганига изоҳ берди

Фото: Reuters

Венесуэла президенти Николас Мадуро БМТ Бош ассамблеясига хавфсизлик нуқтаи назаридан бормаганини маълум қилди. Бу ҳақда Noticieros Televisa телеканали хабар бермоқда

Мадуронинг айтишича, у ўзига суиқасд уюштирмоқчилигидан хабар топган.

"Мен бу йил БМТга хавфсизлик нуқтаи назаридан бормасликка қарор қилдим, чунки АҚШда ҳокимиятга эга бўлган экстремистлар томондан менга ҳужум қилиниши мумкинлигидан хабар топдим", деб айтган Мадуро Арагуа штатида меҳмонхона очилиши маросимида.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп БМТдаги нутқи давомида Мадуронинг "социалистик диктатураси"ни танқид қилганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид