«Улар узоққа бормайдилар» — Трамп ўзини жиннига чиқарган шимоллик вазирга жавоб қайтарди
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хонинг БМТ Бош ассамблеясидаги нутқига изоҳ берди ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга «уни яқинда йўқ қилиш» билан таҳдид қилди. Ли Ён Хо нутқи давомида Трампни руҳий носоғлом деб атаганди.
«Ҳозиргина Шимолий Корея ташқи ишлар вазирининг БМТдаги нутқини тингладим. Агар у кичкина ракета-одамнинг фикрларини такрорлашда давом этса, улар узоққа бормайдилар!», деб ёзган Трамп твиттерда
Аввалроқ Ли Ён Хо АҚШ президентини ўзига бино қўйган «руҳий касал» деб атаганди ва унга «ядро кнопкаси»га ишониш хавфли эканини таъкидлаб ўтганди. У, шунингдек, Трамп Оқ уйни «шовқин-сурон бозор»га айлантириб юборгани ва Шимолий Корея етакчисига айтган сўзлари учун жавоб беришини айтган.
«Трамп балки унинг оғзи нима айтаётганини билмаслиги мумкин, бироқ биз унга унинг хаёлига сиғмайдиган оқибатларни таъминлаймиз», деб айтган Шимолий Корея вазири.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024