Ҳаттоки мактаб ўқувчиси ҳам бир вақтнинг ўзида сут ва сельдь балиғини истеъмол қилиш кутилмаган эффект бериши мумкин эканини яхши билади. Бироқ, бу жуфтликдан бошқа ҳам қатор маҳсулотлар борки, улар бир-бири билан унчалик “чиқишмайди”. Агарда, улар биргаликда истеъмол қилинса, овқатни хазм қилиш тизимидаги табиий жараёнларни бузиши ва инсонларнинг ўзларини ёмон ҳис қилишларига олиб келиши мумкин.

AdMe овқатланиш бўйича мутахассислар тавсияларини жиддий ўрганиб чиқди ҳамда бирга истеъмол қилинмаслиги лозим бўлган маҳсулотлар номини келтирди.

Бутерброд + қаҳва

Фото: Depositphotos | Depositphotos   

Вақт йўқлигида тез нонушта қилиб олиш, деганда, пишлоқли бутерброд ва қаҳва кўз ўнгимизга келади. Бунда пишлоқнинг барча фойдали хусусиятлари бир зумда йўқолади. Нонда бўлган оддий углеводлар кальцийнинг сингишига ҳамда асаб ва юрак-қон томир тизимига фойда келтиришига халақит беради. Эрийдиган қаҳва қўшиладиган бўлса, бу жараён умуман йўққа чиқади.

Маслаҳат: Агарда, бу “жуфтлик”дан бутунлай воз кечиш мушкул бўлса, ҳеч бўлмаса қаҳвани кўк чойга алмаштириш керак.

Помидор + бодринг

Фото: Depositphotos | Depositphotos   

Помидор ва бодрингдан тайёрланган салат ёзги вақтда айниқса жуда оммабоп ва қарийб ҳар бир столда кўзга ташланади. Бироқ сўнгги тадқиқотларнинг кўрсатишича, бу сабзавотларни аралаштириш организмдаги биокимёвий реакцияларни бузади. Ортиқча тузлар, вақт ўтиши билан шишганлик пайдо бўлади, фойдали витаминлар эса тўла ҳажмда олинмайди.

Маслаҳат: Маҳсулотларни алоҳида истеъмол қилиш керак. Бугунги кечки овқатингизда помидор ва кўкатлардан тайёрланган салат бўлса, эртага бодринглардан фойдаланинг.

Картошка + гўшт

Фото: Depositphotos | Pixabay