Хотира — ҳар бир инсон учун жуда муҳим омил. Яхши ривожланган мнемоник хусусиятлар мияни ривожлантиради ва деярли барча вазиятларда тезкор муносабат билдириш имконини беради. "Trendymen" хотирани мустаҳкамлашнинг илмий жиҳатдан исботланган бир неча усули билан бўлишди.
Эслаб қолиш учун тушуниш

Миямиз имкон қадар инкор қилишга ҳаракат қиладиган оддий омил. Уни тушуниш мумкин: табиат кутилмаган хавфларга қарши тура олиши учун ақлий салоҳиятни максимал сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ўқилганларнинг умумий концепциясигина эмас, мантиқий тузилмасини ҳам яхши тушуниш жуда қийин кечади, бироқ натижалар ҳам шунга яраша салмоқли бўлади. Эдинбург қироллик коллежи аспирантлари диплом ишлари доирасида мнемоникани ривожлантиришнинг энг яхши усулларига бағишланган мавзуда тадқиқот ўтказишди. Тадқиқот натижаларидан кўр-кўрона ёдлашнинг мутлақо аҳамиятсиз экани маълум бўлди: материал иштирокчилар хотирасида икки ҳафтадан ортиқ сақланмаган. Қатъий назорат остида таклиф қилинган материалнинг ҳар бир сўзини яхши тушунган қатнашчилар эса, бир йилдан сўнг ўтказилган назорат имтиҳонларида ҳам уни ёдда сақлаб қолишгани маълум бўлган.
Мия учун стероидлар

Соғлом овқатланиш - бу, албатта, жуда яхши одат. Истеъмол қилинган ҳар бир егуликни доимий назорат қилиш истиқболда бутун организмга, шу жумладан мияга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Тўғри овқатланувчи кишиларнинг аксарияти юқори когнитив хусусиятлари билан ажралиб туради. Шундай бўлса-да, ҳамма нарсада истисно бўлгани каби бунга ҳам кафолат йўқ. "Зарарли" егулик (қанд миқдори юқори бўлган) бирор нарсани тезроқ ёки аниқроқ ёдлашга ёрдам бериши мумкин. Асосийси, шоколадни ширин қаҳва билан истеъмол қилиш: масалан, ўқиш жараёнида. Ҳарвардда фаолият юритувчи физиолог, Ричард Докуолланинг тадқиқотлари ширинликдан тийилмаган гуруҳдагиларнинг мнемотик хусусиятлари юқори бўлишини кўрсатган. Одатий режимда респондентлар соғлом парҳезга риоя қилишган, фақат асосий вақтларда ширинликлар истеъмолига йўл қўйилган.

















