Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Дубайда учиб юрувчи таксилар пайдо бўлади
Дубай бутун дунёни ҳайратлантиришда давом этмоқда. Замонавийликни акс эттурувчи бу шаҳарда яқин вақтлар ичида учиб юрувчи дрон-таксилар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Reuters репортажида маълум қилинган.
Манбада айтилишича, душанба куни Дубай шаҳри расмийлари иштирокида илк учиб юрувчи таксилар тақдимоти бўлиб ўтган. Улар ҳозирча синовдан ўтказилмоқда ва яқин вақтлар ичида шаҳарда пайдо бўлиши мумкин.
Агар синовлар муваффақиятли ўтса, Дубай учувчи таксилар ҳаракатланадиган дунёдаги биринчи шаҳарга айланади. Ўзига хос дрон-таксилар Германиянинг Volocopter номли дрон ишлаб чиқарувчи корхонасида тайёрланган. У ҳеч қандай ёқилғисиз, батарея билан ишлайди. Дрон-таксининг тепа қисмига 18та «қанот» ўрнатилган. Биринчи синовда такси осмонга 200 метргача кўтарилган.
Германия корхонаси билан биргаликда Дубайдаги бу лойиҳани амалга ошириш учун АҚШ ва Европанинг яна 12та корхонаси кураш олиб бормоқда.




Маълум бўлишича, шаҳардаги катта тирбандлик вақтида фойдаланиши кутилаётган таксиларни кутиш ва чақириш учун смартфонлардан фойдаланиш мумкин бўлади. Телефондаги махсус дастур орқали мижоз ўзига яқин ҳудудда бўлган таксини чақириши мумкин.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
19:38 / 02.05.2026
БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очганини эълон қилди
08:40 / 31.03.2026