Жаҳон | 15:30 / 01.10.2017
8703
1 дақиқада ўқилади

Полиция ошириб юборди. Каталониядаги тўқнашувлар вақтида ўнлаб кишилар жароҳатланди

Каталониядаги мустақиллик референдуми вақтида сайловчилар ва испан полицияси ўртасида бошланган тўқнашувлар давомида жароҳат олганлар сони 38 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ҳудуд соғлиқни сақлаш департаменти раҳбари маълумот берган.

Қайд этилишича, жароҳатланганларнинг 3 нафарининг аҳволи жиддий.

Тўқнашувлар полиция сайлов участкаларига бостириб кириб, ҳужжатлар ва сайлов бюллетенларини йиғиштириб олиб кета бошлагач, юзага келди.

Сайловчилар қаршилик кўрсатгач, Мадриддан юборилган полициячилар уларга резина ўқлар отишга ўтди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид