Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик келин-куёв тўйи кунида уюштирган байрам интернетда олқишга сазовор бўлди
Янги никоҳ риштасини қурган Бекзод ва Дилафрўз никоҳ оқшомидан аввал ресторанга меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини чақириб, уларга катта зиёфат беришди. Facebook ижтимоий тармоғининг ўзбек сегментидаги UzMDK гуруҳида шу ҳақдаги суратлар пайдо бўлди. Уйланаётган йигит исми Бекзод ва келин Дилафрўз деб аталиши суратларга берилган изоҳдан маълум бўлади. Аммо уларнинг қаерда истиқомат қилишига ойдинлик киритилмаган.
Шу муносабат билан ўз фикрларини қолдирган фойдаланувчилар уларнинг ушбу хайрли ишларини алқаб, ишларига омад, ўзларига тан сиҳатлик тилаган. Кўпчилик бошқа ёшларни ҳам улардан ўрнак олишга чақирган.
Фойдаланувчиларнинг барчаси, ёшлар ҳақига дуолар қилишиб, шундай етук фарзандларни тарбиялаган ота-оналарига ташаккурларини билдиришган.
Шу ўринда, KUN.UZ таҳририяти ҳам ушбу савобли ишни “орзу-ҳавас”ларни бир четга суриб, амалга оширган ёшларга бахт тилаб, Ўзбекистонда улардан ўрнак олувчилар янада кўпайишини тилаб қолади.
Мавзуга оид
10:21 / 30.01.2026
Самарқанд етакчи: 2025 йилда никоҳлар сони 267 мингдан ошди
21:28 / 28.01.2026
Ўзбекистонда никоҳдан ажрашиш ҳолатлари ошди
14:25 / 06.01.2026
Ўзбекистонда аёллар неча ёшда оила қуряпти? — 2025 йил рақамлари
22:51 / 26.12.2025