Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида мамлакат бўйича жами 92,3 мингта никоҳ расмийлаштирилган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида қайд этилган бўлиб, бу ерда 10 150 та никоҳ рўйхатдан ўтган.
Ундан кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 9 787 та, Қашқадарё вилояти — 9 597 та ва Тошкент шаҳри — 9 459 та никоҳ билан жойлашган.
Шунингдек, Андижон вилоятида 7 660 та, Сурхондарё вилоятида 7 552 та, Тошкент вилоятида 6 933 та, Наманган вилоятида 6 458 та никоҳ қайд этилган.
Хоразм вилоятида 5 881 та, Бухоро вилоятида 5 564 та, Қорақалпоғистон Республикасида 4 982 та, Жиззах вилоятида 3 546 та, Навоий вилоятида 2 435 та ва Сирдарё вилоятида 2 310 та никоҳ расмийлаштирилган.
Статистикага кўра, йилнинг биринчи ярмида никоҳлар сони бўйича Самарқанд вилояти мамлакатда етакчилик қилди.











