18:25 / 05.10.2017
34094

Энг яхши камерага эга смартфон аниқланди

Фото: Flashfly

Камераларни синовдан ўтказишга ихтисослашган DxOMark студияси Samsung Galaxy Note 8 флагман смартфонини тадқиқ қилди. Яқиндагина ўтказилган тест синовларида мутахассислар iPhone 8 Plus қурилмасининг аниқ устунлигини тан олишди. Бироқ корейс фаблети синовларидан кейин рейтингдаги етакчилар сони иккитага етди, зеро уларнинг иккиси ҳам максимал 100 баллдан 94 балл тўплашга муваффақ бўлди. Шундай бўлса-да, бу икки смартфоннинг фото- ва видео-имкониятлари фарқланади. 

Galaxy Note 8 ва iPhone 8 Plus смартфонлари икки  камерали қурилмалар учун махсус ишланган тест синовидан ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, икки смартфон ҳам фонни хиралаштириш имкони ва оптик зумга эга портрет режим функциясини олган. Бунинг учун корейс смартфони йирик 1.4-мкм пикселли икки 12 мегапикселли модуль билан таъминланган. Бундан ташқари, смартфон автофокусли PDAF билан жиҳозланган ҳамда Auto HDR тасвирнинг оптик стабилизациясини қўллаб-қувватлайди. 

Galaxy Note 8'нинг умумий якунлари  асосий рақиби iPhone 8 Plus'ники каби 94 балл бўлса-да, фотосъёмка учун алоҳида баҳолаш жараёнида корейс қурилмаси максимал 100 балл олишга муваффақ бўлди. iPhone 8 Plus'да эса бу кўрсаткич 96 баллни ташкил қилган. 

Top