Американинг Google корпорацияси Сан-Франциско шаҳрида ўзининг янги электрон жиҳозларининг тақдимотини ўтказди. Pixel 2 смартфони, ноутбук ва овозкучайтиргичлар намойиши YouTube саҳифасида жонли эфирга узатилди.
Смартфонлар 2 хил кўринишда – 5 дюйм экранли Pixel 2 ва 6 дюйм экранли Pixel XL 2 ишлаб чиқилган. Иккала смартфон 12,2 мегапикселли камера билан жиҳозланган. Олд камераси ўлчами 8 мегапикселдир. Компания маълумотларига кўра, қурилмалар корпуси сув ўтказмайди. Шунингдек, Pixel 2 бозордаги энг яхши камерага эга қурилмага айланди.
Pixel 2 ва Pixel XL 2 Snapdragon 835 процессори ва 4 гигабайт оператив хотирага эга. Умумий хотираси икки хил бўлиб, ҳажми 64 ва 128 гигабайт. Соҳанинг обрўли ОАВга кўра, янги смартфон iPhone телефонларига рақобат қилади.
Google ходимлари тақдимот маросимида бошқа янги мҳсулотларни ҳам намойиш этишди. Улардан бири Chromebook ноутбугининг янгиланган намунасидир. У Pixelbook деб номланган. Бундан ташқари, Google Home Mini симсиз динамик ҳам шулар жумласидан.
Қуйида тақдим этилган электрон жиҳозларнинг хусусиятлари ҳақида қисқача:
Google Home Mini

• Митти ёрдамчи динамик;
• Деярли бутунлай мато билан қопланган;
• Уч хил ранг: қизил, қора ва кулрангда ишлаб чиқилади;
• Нархи 49 доллар.
Google Home Max

• «Премиум» мусиқа колонкасини овозда бошқариш;
• 2 та қуйи ва 2 та юқори частотали динамикка эга;
• Атрофни аниқлай олади ва товушни шунга мослаштира олади;
• Бир нечта max-колонка алоҳида саунд-тизимини ташкил этиши мумкин;
• Нархи 399 долларов.
Янги Google Pixelbook
















