Жамият | 10:50 / 05.10.2017
44106
1 дақиқада ўқилади

Она тили ва адабиёти ўқитувчиси МИБ ходимига тан жароҳати етказди (видео)

Инспектор Илҳом Мусаев бошчилигидаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари Сирдарё вилояти Гулистон туманининг Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳ.Ф.Ю.нинг хонадонига электр энергиясидан фойдаланишдаги қонунийликни ўрганиш мақсадида боришганида, уй эгаси ўзбошимчалик билан электр манбасига ноқонуний уланиб олганлиги маълум бўлади. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканали хабар қилмоқда.

Бюро ходимлари томонидан воқеа юзасидан баённома тузилиб, ноқонуний уланишни узаётган вақтда Ҳ.Ф.Ю. давлат ходимларига жиддий қаршилик кўрсатади, турли ҳақоратли сўзлар ишлатиб, инспектор И.Мусаевга енгил тан жароҳати етказади.

Мазкур воқеа юзасидан туман прокуратураси томонидан фуқаро Ҳ.Ф.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид