Спорт | 10:49 / 07.10.2017
12837
3 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Саралаш, КОНКАКАФ. АҚШ муҳим ғалабани қўлга киритди

Фото: Getty Images

АҚШ терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг КОНКАКАФ минтақасидаги 9-турни ғалаба билан якунлади. Америкаликлар йўлланма учун асосий рақиби бўлиб қолаётган Панама терма жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. 

8-дақиқада Кристиан Пулишич ҳисобни очган бўлса, Жози Алтидор дублга эришди. Бобби Вуднинг иккинчи бўлимда киритган голи эса якуний натижани ўрнатди — 4:0. 

Натижада АҚШ очколари сонини 12тага етказиб олди ва Панамадан учинчи ўринни тортиб олди. Панамаликлар 10 очко билан плей-оффда иштирок этиш имкониятини берадиган 4-ўринга тушиб кетди.

ЖЧ йўлланмасини нақд қилиб қўйган Мексика терма жамоаси эса бу турда Тринидада ва Тобагони қабул қилиб, мураккаб кечган учрашувда 3:1да ғалаба қозонди ва 21 очко тўплаб гуруҳда биринчи ўрин масаласини ҳал қилди.

Гуруҳнинг сўнгги тур учрашувларида ягона йўлланма учун АҚШ, Панама ва Ҳондурас (8 ўйинда 9 очко) терма жамоалари кураш олиб боради. Мексика ва Коста-Рика терма жамоалари амалда ЖЧ йўлланмасини нақд қилиб қўйишган. Фақат мўъжиза Коста-Рикага тўсқинлик қилиши мумкин. Жамоани иккита учрашувда бир очко ҳам қониқтиради.

ЖЧ-2018 саралаш. КОНКАКАФ
9-тур

АҚШ терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг КОНКАКАФ минтақасидаги 9-турни ғалаба билан якунлади. Америкаликлар йўлланма учун асосий рақиби бўлиб қолаётган Панама терма жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. 

8-дақиқада Кристиан Пулишич ҳисобни очган бўлса, Жози Алтидор дублга эришди. Бобби Вуднинг иккинчи бўлимда киритган голи эса якуний натижани ўрнатди — 4:0. 

Натижада АҚШ очколари сонини 12тага етказиб олди ва Панамадан учинчи ўринни тортиб олди. Панамаликлар 10 очко билан плей-оффда иштирок этиш имкониятини берадиган 4-ўринга тушиб кетди.

ЖЧ йўлланмасини нақд қилиб қўйган Мексики терма жамоаси эса бу турда Тринидада ва Тобагони қабул қилиб, мураккаб кечган учрашувда 3:1да ғалаба қозонди ва 21 очко тўплаб гуруҳда биринчи ўрин масаласини ҳал қилди.

Гуруҳнинг сўнгги тур учрашувларида ягона йўлланма учун АҚШ, ва Панама ва Ҳондурас (8 ўйинда 9 очко) терма жамоалари кураш олиб боради. Мексика ва Коста-Рика терма жамоалари амалда ЖЧ йўлланмасини нақд қилиб қўйишган. Фақат мўъжиза Коста-Рикага тўсқинлик қилиши мумкин. Жамоани иккита учрашувда бир очко ҳам қониқтиради.

ЖЧ-2018 саралаш. КОНКАКАФ
9-тур

АҚШ — Панама 4:0 (3:0)
Голлар: 
Пулишич (8), Алтидор (18, 43-пен), Вуд (63).

Мексика — Тринидад ва Тобаго 3:1 (0:0)
Голлар: 
Лосано (78), Эрнандес (88), Эррера (90+4) — Винчестер (66).

Фото:  FIFA

 

Мавзуга оид