Фото: Лайфхакер

Асал — нафақат ширинлик, балки соғлиқдаги кўплаб муаммоларни бартараф этишдаги ёрдамчимиз ҳам.

Шуни ёдда тутиш керакки, 1 ёшгача бўлган болалар ва аллергиядан азият чекувчиларга асал истеъмол қилиш мумкин эмас. Асал даволанишдаги асосий эмас, ёрдамчи восита ҳисобланади. "Лайфхакер" асалнинг сиз билмаган 12 шифобахш хусусияти ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.

1. Акнени даволаш

Асалли ниқоб юздаги доғ ва қизаришлардан фориғ бўлишга ёрдам беради. Уни тайёрлаш учун 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ зайтун ёғини яхшилаб аралаштириш керак. Ҳосил бўлган массани юзга суриб, 20 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювиб ташлаш лозим. Асал юз терисини тозалаб, унга тетиклик бахш этади.

2. ГЭРКни даволаш

Гастроэзофагель рефлюкс касаллик (ГЭРК) — жиғилдон қайнаши билан бирга кузатиладиган қизилўнгач яллиғланиши. Асал ошқозондаги кислоталилик даражасини нормаллаштиради.

Қизилўнгачнинг шиллиқ қаватини юмшатиш ва тиклаш учун кунига икки марта овқатдан бир соат олдин 1 чой қошиқ (5 мл) асал қабул қилинади.

3. Стоматитни даволаш

Асал кичик яллиғланишларни енгишга ёрдам бериб, стоматит белгиларини енгиллаштиради.

Пахтани сув билан хўллаб, уни оғиздаги яраларга теккизинг. Сўнгра қуруқ пахтали чўп ёрдамида оз миқдордаги асал билан ишлов беринг. Мазкур муолажани кунига бир неча марта такрорланг.

4. Йўтални даволаш

Фото: healthawareness.co.uk

200 г илиқ сувда ярим чой қошиқ қаҳва ва 2,5 чой қошиқ асални аралаштиринг. Кунига уч маҳал қабул қилинг. Асал томоқни юмшатади ва уни дағалликдан халос этади. Кофеин эса бронхларни кенгайтириб, нафас олишни енгиллаштиради.