Ҳаёт битта тўлқинда жим оқиб келувчи дарё эмас, унда биз турли синов ва машаққатларга, яхши ва хурсандчилик онларига дуч келамиз. Фақат атрофдаги кишилар, яқинларимизнинг далдаси, тўғри йўл-йўриқлари билан инсон ёруғ ҳаётга яна қадам қўя бошлайди.

Мусибатли кунларда эҳтиёжинг бошқа кимсалар қўлида қолиб кетиши ачинарли ҳолат бўлса керак. Ана шундай оғир дамлардан бирида Отаева Мақсуда фарзанди Сухроббекни даволатиш учун зарур бўлаётган дори-дармонларни сотиб олиш учун чет эл валютасига муҳтож бўлди. Боиси, 2007 йилда туғилган Солиев Сухробга кўз саратони касаллиги ташхиси қўйилган бўлиб, у бир муддат муолажалар олиб келаётган эди. Ўтган йили Ҳиндистонда ўтказилган даволаш амалиётларидан сўнг, беморнинг аҳволи анча яхшиланди. Шунга қарамай, мунтазам дори-дармонларни қабул қилиб туриш, келгусида Сухробнинг иккинчи марта даволаниш учун Ҳиндистонга бориши талаб қилинган. Ҳар ой тахминан 500 АҚШ доллари қийматидаги дорилар, бундан ташқари Ўзбекистонда танқис бўлган дармонларни ўғлига етказиб бериш учун оила аъзоларининг ҳеч кимга оғирлиги тушмади. Яқин қариндошлар ва жонкуярларнинг кўмаги билан муолажанинг даврийлиги тўхтатиб қўйилмади. Аммо...

Вазият шуни тақозо этардики, Мақсуда 2017 йил бошида Хоразм вилоятидаги бир нечта банк филиалларига чет эл валютасини сотиб олиш учун мурожаат қила бошлади. Аввалига, «Миллий Банк» ТИФ Хоразм вилоят филиалига, сўнгра «Ипотека» АТБ ҳудудий филиалига мурожаат қилган беморнинг онаси амалий натижага эриша олмайди. Узоқ муддатлик сарсонгарчилик, қоғозбозлик босқичларини бошдан кечиргач, июнь ойининг ўрталарида, яъни 14-15 июнь кунлари беморнинг отасига Ипотека банк филиали раҳбари ёрдам қилишга қарор қилади. Даставвал, барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, сўнгра, Отаевлар оиласидан 8.100.000 сўм нақд пул қабул қилиб олинган. «Эртага келинг», деб буйруқ беришганда, ота-она бироз енгил нафас олди. Эндиликда Сухробнинг дори-дармони учун маблағ олса бас.

Мазкур банкнинг масъул ходими келгуси куни бинога кириб келган ота-онага пул тушганини маълум қилгач, Мақсуда банк пластик карточкасини ўзининг опасига бериб юборди. Балки шу жойга етиб келганда, ўқувчида шубҳа уйғониши мумкин, аммо дориларнинг фақат хориждан келтирилишини, уларнинг эса Ҳиндистонга яна кетиш учун ҳужжатларни тайёрлашга тараддудланаётганини ҳисобга олсак, барча ҳаракатлар мантиққа тўғри келади. Бироқ, «Пул тушди», дейилганидан қарийб