Ҳар йили, АҚШ ҳукумати «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – DV» дастури доирасида 50000 та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. Унинг кўриниши яшил карта шаклида бўлгани учун бутун дунёда, хусусан Ўзбекистонда “Яшил карта” (Гринкард) номи билан машҳур. Визалар сўнгги беш йил ичидаги АҚШга иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади; бунда АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ виза миқдори белгиланади. Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради.
Грин кардда иштирок этишнинг талаблари
Лотереяда иштирок этишнинг илк шарти: вакиллари дастурда қатнашиши мумкин бўлган давлатларда туғилган шахслар рўйхатдан ўтишга ҳақли бўлиши мумкин. Масалан, сўнгги беш йил давомида бу давлатларда туғилган умумий сони 50000дан ортиқ шахс АҚШга иммиграция қилгани аниқланса ёки АҚШ ташқи сиёсатига кўра тақиққа учраган мамлакат аҳолиси (ўша жойда туғилганлар) Гринкард имкониятидан фойдалана олмайди.
Шунингдек, номзод энг камида ўрта таълимни тамомлаган бўлиши ёхуд сўнгги беш йил давомида икки йиллик тайёрлов ёки тажриба талаб қилувчи фаолиятда икки йиллик иш тажрибага эга бўлиши сўралади. Жорий йилда Гринкард дастурига аризалар электрон шаклда www.dvlottery.state.gov веб-саҳифасида 3 октябрдан 7 ноябрга қадар қабул қилинади. Қонун рўйхатга олиш даврида ҳар бир шахс томонидан ёки унинг номидан фақат битта ариза топширилишига рухсат беради. Ариза тўлдирилгандан сўнг, тасдиқлов рақами ёки бошқача қилиб айтганда, Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси (Entrant Status Check)га оид маълумотни чоп этиб олишингиз зарур. Бу қоғоздаги маълумот зинҳор ташлаб юборманг, зеро бу дастур натижасини текшириб кўришнинг ягона имконияти. Дастурда имкониятга эга бўлган номзодларнинг рўйхати расман 2018 йилнинг 1 май куни эълон қилинади. Давлат Департаменти биттадан ортиқ киритилган аризаларни аниқлаш учун мураккаб технологиялардан фойдаланади. Мурожаатчининг биттадан ортиқ топширган аризалари дастурдан четлатилади.
Гринкардни ютиб олиш, кишига қандай имкониятларни тақдим этади?
Бу саволга жавобни олдиндан аниқ билиб олиш зарур, чунки кўпчилик лоторея иштирокчилари ушбу дастурда ғолиб бўлиб, АҚШда кафолатланган виза, иш ўрни ва бошпана билан таъминланмаслигини, билиши лозим. Ваҳоланки, дастур мансуб иммигрантлар визаси учун ташкил этилган экан, ғолибнинг қўлга киритиши мумкин бўлган энг катта ютуғи - АҚШда яшаш резидентлигига эга бўлиш.














