Жаҳон | 09:52 / 11.10.2017
20041
1 дақиқада ўқилади

Каталония раҳбари мустақиллик декларациясини имзолади

Фото: Reuters

Каталония ҳукумати раиси Карлес Пучдемон, унинг ўринбосари Ориол Жункерас ҳамда парламент спикери Карме Форкадель мухториятнинг мустақиллиги декларацияси остига имзо қўйишди. Бу маросимни 24 Horas телеканали жонли тарзда намойиш қилди

Ҳужжатни мустақилликни қўллаб-қувватловчи партиялар – "Ҳа учун бирга" ва "Халқ бирдамлиги номзоди" депутатлари ҳам имзолашди.

Аввалроқ Пучдемон парламентдаги нутқида 1 октябрда ўтказилган референдум натижалари мустақил давлат тузилишини эълон қилиш ҳуқуқини беришини, бироқ парламентга Мадрид билан мулоқот бошлаш учун мустақилликни эълон қилишни тўхтатиб туришни таклиф қилганди.

Испания ҳукумати референдум натижаларини тан олмаяпти. Каталония ҳукумати маълумотларига кўра, референдумда давомат 43,03 фоизни ташкил қилган ва овоз берувчиларнинг 90,18 фоизи мустақилликни қўллаб-қувватлаганлар.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид