Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аcқар Толибжонов лавозимдан озод этилди
Асқар Толибжонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Футбол Федерациясининг таркибий тузилмасига кирувчи футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактабининг директори ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берган.
Бунгача Асқар Толибжонов ЎФФда вице-президент ва бирмунча аввал тугатилган Терма жамоалар марказида директор вазифасида ишлаб келган эди. ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференциясидан кейин эса спорт маҳоратини ошириш олий мактабининг директори ўринбосари лавозимини эгаллаб турган эди.
Ҳозирда мактаб директори ўринбосари лавозимига янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.
Шу билан бир вақтда футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактабининг раҳбариятида ҳам ўзгаришлар амалга оширилди. Шу пайтгача мактаб директори бўлиб ишлаб келган Анатолий Климовнинг ўрнига Фарҳод Ортиқов тайинланди. Ортиқов бунгача Ўзбекистон давлат жисмония тарбия институтида турли лавозимларда ишлаб келган.
Мавзуга оид
21:48 / 28.01.2026
Равшан Маматов Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди
15:09 / 27.01.2026
Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари ишдан олинди
17:00 / 06.10.2025
Францияда сиёсий инқироз: янги ҳукумат 14 соатда истеъфога чиқди
23:42 / 04.08.2025