Фан-техника | 13:52 / 17.10.2017
13200
2 дақиқада ўқилади

Apple Watch соати бир инсон ҳаётини қутқариб қолди

Америкалик журналист Жеймс Грин Apple Watch ақлли соати туфайли фожианинг олдини олишга муваффақ бўлди. Гап шундаки, соатдаги махсус илова уни юқори пульс кўрсаткичидан огоҳлантирган ва шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилган, деб ёзади Telegraph.

Грин кун давомида юрак уриш частотасини кузатувчи ва у  меъёрдан юқори бўлса, соат эгасини огоҳлантирувчи Heart Watch номли мобил дастурдан фойдаланган. Пульснинг меъёрдан тезлашиши юрак ёки қон томирлари фаолиятидаги жиддий муаммоларга ишора бўлиши мумкин. Бугунги кунда мазкур функция watchOS 4 версияли Apple Watch соатларининг барчасида мавжуд. 

Жеймс тавсияга амал қилиб, клиникага борди ва у ерда унга ўпка артерияси тромбоэмболияси ташхиси қўйилди. Даволаш курсидан кейин Грин ўзини яхши ҳис қилмоқда ва ўзининг Twitter блогида миннатдорчилик сўзларини изҳор қилди. 

Фото: Twitter/_jamestgreen/

"Қўлимдаги икки йил аввал харид қилган қандайдир бир кичик компьютер ҳаётимни қутқариши мумкинлиги ҳақида ҳеч ўйламагандим", - деб ёзади у Twitter'да. 

Мавзуга оид