Фан-техника | 23:33 / 17.10.2017
7498
1 дақиқада ўқилади

Болалар учун мўлжалланган автомобиль ўриндиқчасига хавфсизлик ёстиқчалари ўрнатилди

Фото: motor.ru

Maxi Cosi компанияси Air Safety Technologie технологиясини тақдим қилди. У автомобилларда болаларни олиб юришда қўлланадиган махсус ўриндиқчага иккита хавфсизлик ёстиқчасини ўрнатишни кўзда тутади. Бундай тизим саноатда биринчи бор қўлланмоқда.   

Ёстиқчалар AxissFix Air деб номланувчи ўриндиқнинг елка қисмига жойлаштирилади. Улар ўриндиқнинг бел қисмида жойлашган карбонат ангидридли газдан иборат картриж ҳисобига шишади. Тизим авария юз берганини 0,015 сонияда қайд қилади, ёстиқчалар эса 0,05 сония ичида шишади. 

Компанияда ушбу технология эвазига машина тўқнашуви вақтида бола бўйнига тушадиган юклама 55 фоизга камайиши таъкидлаб ўтилди. 

Бундай ўриндиқ бўйи 61 см дан 105 см гача бўлган болалар тўғри келади. Ўриндиқнинг нархи Британияда 550 фунт стерлинг туради. 

Мавзуга оид