ЕХҲТ вакили Марказий Осиё давлатларини қамоқдаги журналистларни озод қилишга чақирди
ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳукуматларини қамоқда бўлган журналистларни озод қилишга чақирди. 17-19 октябрь Арлем Дезир Тошкентда «Марказий Осиёда очиқ журналистика» 19-Марказий Осиё ОАВ анжуманида иштирок этиш мақсадида бўлди. Ўзбекистон форумни сўнгги 15 йил ичида биринчи марта қабул қилди.
Давлат органлари вакиллари билан учрашувларда Арлем Дезир «Дилмурод Сайид, Юсуф Рўзимуродов, Бобомурод Абдуллаев ва бошқа барча журналистларни озод қилишга» чақирган. «Бу мумкин ва керак», - дея вакил сўзларидан иқтибос келтирган ЕХҲТ сайти.
Конференцияда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Мўғулистондан юздан зиёд журналист, ҳукуматлар вакиллари, фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳамда илмий доиралар вакиллари, шунингдек, Бельгия ва Австриядан келган халқаро экспертлар иштирок этди.
Кўриб чиқилган масалалар қаторида медиасоҳадаги ҳозирги тенденциялар, мобиль технологиялар ривожи ва рақамлаштириш, шунингдек, ОАВ эркинлигини ҳимоя қилиш шароитидаги янги чақириқлар бор эди.
Тошкентда ЕХҲТ вакили Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Сарвар Отамуродов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов ҳамда парламент қуйи палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказди.