Тузилган шартномалар доирасида молиялаштиришнинг умумий ҳажми 80 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу маблағлар Ўзбекистон бўйлаб бизнесларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади.
Маблағлар, аввало, микро, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришга йўналтирилади.
Уларнинг:
- 35 % — 2X Challenge тамойилларига мувофиқ, аёллар эгалигидаги бизнесларни молиялаштиришга;
- 30% — кредиторлар томонидан белгиланган мезонларга жавоб берадиган «яшил» лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади. Бундай лойиҳалар қаторига энергия самарадорлигини ошириш, яшил қурилиш, қайта тикланувчи энергия, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва экологик тоза транспорт соҳасидаги лойиҳалар киради;
- қолган маблағлар — белгиланган талабларга жавоб берадиган бошқа лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилади.
Тузилган шартномалар Ipak Yuli Bank’нинг Ўзбекистонда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш имкониятларини кенгайтиради. Ажратилган маблағлар энергия самарадорлиги ва бошқа «яшил» йўналишдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб аёллар эгалигидаги бизнесларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Ipak Yuli Bank’нинг янги ҳамкорлари хусусий сектор ва барқарор ривожланиш лойиҳаларини молиялаштириш бўйича катта тажрибага эга. OeEB ва CDP мос равишда Австрия ва Италиянинг ривожланиш молия ташкилотлари бўлса, Allianz Global Investors активларни бошқариш ва инвестиция ечимларини тақдим этишга ихтисослашган.

Oesterreichische Entwicklungsbank AG (OeEB)
Oesterreichische Entwicklungsbank AG (OeEB) 2008 йилдан буён Австриянинг ривожланиш банки сифатида фаолият юритади. OeEB ривожланаётган мамлакатларда хусусий сектор лойиҳаларини узоқ муддатли молиялаштиришга ихтисослашган. Ушбу лойиҳалар барқарор иқтисодий ривожланишга хизмат қилади.
OeEB молиявий ёрдам билан бирга, лойиҳаларнинг ижтимоий ва иқтисодий таъсирини оширишга ёрдам берадиган техник кўмак ҳам тақдим этади.
















